Беллингем «Реал» раҳбариятидан Уортон трансферини сўради

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем раҳбариятга мурожаат қилиб, «Кристал Пелас» футболчиси Адам Уортонни жамоага олиб келишни сўрагани айтилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Беллингемнинг фикрича, Уортон асосий таркибни янада ёшартириш жараёнини давом эттиради ва бу унга майдонда кўпроқ ҳужумкор вазифаларга эътибор қаратиш имконини беради.

E-Noticies хабарига кўра, Лондон клуби етакчиларидан бирини 80 миллион евродан камига сотишга тайёр эмас.

2025/2026-йилги мавсумда 21 ёшли Уортон 24 та учрашувда майдонга тушиб, учта голли узатмани амалга оширган.

Футболчининг «Кристал Пелас» билан амалдаги шартномаси 2029-йил 30-июнгача мўлжалланган. Уортоннинг бозор қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Читайте на сайте