«Боруссия» Дортмунд ҳужумчиси Паулинани «Фортуна» клубига сотди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчи Хорди Паулинани Дюссельдорфнинг «Фортуна» жамоасига трансфер қилганини расман маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Битим қиймати 400 минг еврони ташкил этди. Футболчи янги клуби билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади ва 27-рақамни танлади.

2025/2026 йилги мавсумда 21 ёшли форвард «Боруссия»нинг иккинчи жамоаси сафида ўйнаб, 11 учрашувда 7 та гол урди ҳамда 1 та голли узатма берди.

Паулина Курасао терма жамоаси футболчиси ҳисобланади. Дик Адвокат бошчилигидаги жамоа кутилмаганда 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Бундеслиганинг 15-туридан кейин «Боруссия» 32 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Читайте на сайте