Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга тушди, Фернандес сўнгги дақиқада қутқарди: «Сити» «Челси»га қарши ғалабани қўлдан чиқарди

АПЛнинг 20-турида «Манчестер Сити» «Челси» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувда Абдуқодир Ҳусанов танаффусдан кейин майдонга тушди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Биринчи бўлимда «Сити» тўп назорати ва ўйин суръатини ўз қўлида ушлаб турди, «Челси» эса асосан қарши ҳужумлар ҳамда қанотлардан тезкор чиқишларга таяниб ҳаракат қилди. Таймдаги энг хавфли вазиятда Холанд зарбаси устунга тегиб қайтди.

Шундан сўнг «шаҳарликлар» босими натижа берди: рикошетдан кейин тўп жарима майдончасида Рейндерсга келиб тушди ва ярим ҳимоячи уни дарвоза тўсинининг остига аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Танаффусга мезбонлар 1:0 устунлик билан йўл олди.

Иккинчи бўлимда лондонликлар анча тажовузкор ўйнай бошлади. Гвардиоланинг мажбурий ўзгаришидан сўнг майдонга Абдуқодир Ҳусанов туширилди. Меҳмонлар марказ орқали ҳужумларни кўпайтириб, алмаштиришлар билан босимни янада оширди. Лиам Делап Ҳусановни туртгани учун сариқ карточка олди.

Ўйин якунига яқин «Сити» минимал устунликни сақлаб қоладигандай кўрингандӣ, бироқ 90-дақиқада «Челси» кутилмаганда ҳисобни тенглаштирди: Энсо Фернандес аниқ зарба билан 1:1ни қайд этди. Ҳакам олти дақиқа қўшимча вақт берди, аммо ғалаба голи урилмади.

Читайте на сайте