Ричардс Макфарленнинг “Челси”даги дебютини юқори баҳолади
Лондоннинг “Челси” клубида бош мураббий алмашди: италиялик мутахассис Энцо Мареска лавозимини тарк этди. Жамоани вақтинча Калум Макфарлен бошқариб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Макфарлен илк ўйинидаёқ “Манчестер Сити”га қарши мағлуб бўлмади ва бу натижа “шаҳарликлар” собиқ футболчиси Майк Ричардсни ҳайратда қолдирди.
“Улар кимни олиб келишидан қатъи назар, Макфарлен барибир штабда қолиб ёрдам беради, деб ўйлайман. У яхши мутахассис. Дебютда “Сити”га ютқазмаслик — жуда таъсирли. Футболчилар уни қўллаб-қувватлашди ва сафардa очко олишди”, — деди Ричардс BBC Sport’га.
Эслатиб ўтамиз, Майк Ричардс “Манчестер Сити” сафида 2005–2015 йилларда тўп сурган.