Ҳусанов «Челси»га қарши яхши ўйнади, унинг ўйини қандай баҳоланди?
«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг 20-турида «Челси» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувнинг 50-дақиқасида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов жароҳат олган Йошко Гвардиол ўрнига захирадан майдонга тушди ва қисқа вақт ичида ўйинга “шовқин” қўшди: ҳимояда қаттиқлик, эпизодларда вазминлик.
Ўйиндан кейин бир нечта статистик порталлар Ҳусановнинг ҳаракатларини турлича баҳолади:
- FotMob — 6,6 балл
- SofaScore — 6,4 балл
- Flashscore — 6,7 балл
Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» навбатдаги учрашувини 7 январь куни «Брайтон»га қарши ўтказади. Гвардиол ва Рубен Диаш билан боғлиқ жароҳат муаммолари сабаб, Ҳусановнинг майдонга тушиш эҳтимоли янада юқори бўлиши мумкин.