«Манчестер Сити» ҳимоячиси Аке АПЛдаги бошқа клубга кетиши мумкин

Нидерландиялик ҳимоячи Натан Аке бўйича «Борнмут» қизиқиш билдираётгани айтиламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбаларга кўра, «вишнилар» Акенини январь трансфер ойнасида таркибга қўшиб олишни хоҳламоқда. Ҳозирча гап футболчини қисқа муддатли ижара асосида олиб келиш ҳақида кетмоқда. Аке «Манчестер Сити»даги ҳозирги вазиятидан қониқмаётгани ва кетишни талаб қилаётгани таъкидланади. У мавсум охиригача мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб, бўлажак жаҳон чемпионатига яхши спорт формасида етиб боришни истайди.

Ҳимоячи билан «Атлетико», «Барселона» ҳамда АПЛнинг яна бир нечта клублари ҳам кузатув олиб бормоқда. Шунга қарамай, айни пайтда Аке учун энг эҳтимолий вариант сифатида «Борнмут» кўрилмоқда.

Жорий мавсумда 30 ёшли Аке барча турнирларда 16 та учрашувда майдонга тушди ва гол ҳамда ассист қайд этмади.

Читайте на сайте