Сулйшер муваффақият бўлса МЮда доимий қолишни истайди

Уле Гуннар Сулйшер «Манчестер Юнайтед»га қайтишга ҳозирлик кўрмоқда. Ишончили манбаларга кўра, норвегиялик мутахассис клуб билан ўтган музокаралардан сўнг «қизил иблислар» бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида тайинланишга жуда яқин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Жейми Жексон берган маълумотга кўра, 52 ёшли мураббий фақат қисқа муддатли рол билан чекланмоқчи эмас. Сулйшер жорий мавсумда жамоа билан натижа кўрсата олса ва ўз салоҳиятини исботласа, «Манчестер Юнайтед»да доимий бош мураббий бўлиб қолишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундай сценарий Сулйшер фаолиятида аввал ҳам бўлган: у 2018 йил охирида вақтинча бош мураббий этиб келганди, 2019 йил мартда эса расман доимий мураббий сифатида тасдиқланган ва 2021 йил ноябрдаги истеъфогача лавозимда ишлаб келган.

Читайте на сайте