Ди Марцио: Меньян билан янги шартнома имзолаш яқинлашди
Италиялик таниқли инсайдер журналист Жанлука Ди Марцио «Милан» ва француз дарвозабони Майк Меньян ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш борлигини маълум қилди. Унинг айтишича, томонлар келишувга аввалгидан ҳам яқин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ди Марцио берган маълумотга кўра, янги шартнома 2031 йилгача мўлжалланиши мумкин, Меньяннинг маоши эса клубдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири — Леау билан бир хил даражага чиқади. Якуний қарор яқин кунларда аниқ бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Меньяннинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида якунланади. У «Милан» сафида 2021 йилдан бери ўйнамоқда ва клубдаги илк мавсумидайоқ Италия чемпиони бўлган.