«Барселона» тер Штегеннинг навбатдаги жароҳати юзасидан баёнот берди

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг янги жароҳати ҳақида расмий изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

33 ёшли футболчи сешанба кунги машғулотда шикаст олди. Клуб маълумотига кўра, дарвозабон жамоа йиғини жойлашган масканни тарк этди ва тиббий текширувлардан ўтиш учун Барселонага йўлланди. Шу сабабли у Испания Суперкубогида майдонга туша олмайди.

«Тер Штеген Саудия Арабистонидаги «Барса» лагери-ни тарк этади — у Барселонага қайтиб, тиббий кўрикдан ўтади. Унинг ўрнини иккинчи жамоа дарвозабони Диего Кохен эгаллайди ва эртага таркибга қўшилади», — дейилади клуб матбуот хизмати баёнотида.

Бугун «кўки-анорранглилар» Испания Суперкубоги ярим финалида Билбао «Атлетик»ига қарши ўйнайди.

Читайте на сайте