«Латсио» Матьео Гендузини 30 млн еврога сотади
Римнинг «Латсио» клуби ярим ҳимоячиси Матьео Гендузи Туркия Суперлигасига кўчиб ўтишга яқин турибди. Футболчига Истанбулнинг «Фенербахче» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Инсайдер Яго Сабунчоглу маълумотига кўра, томонлар музокараларни ижобий якунлаган ва трансфер бўйича келишувга эришган. Битим қиймати 30 миллион еврoни ташкил этади.
26 ёшли франсуз хавбек 2024 йил ёзидан буён «Латсио» сафида ўйнаб келмоқда. Унинг «бургутлар» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнининг охиригача мўлжалланган.
Жорий мавсум А Серияда Гендузи 15 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.