Наингголан «Рома»даги энг яхши жамоадошларини айтди
Бельгиялик ярим ҳимоячи Раджа Наингголан А Сериядаги фаолиятини доимо илиқ хотирлайди. Айниқса, у «Рома» сафида ўйнаган давр унинг учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, Раджа айнан ўша жамоада бирга тўп тепган футболчиларни энг мақбул шериклар сифатида тилга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Мен фақат ўзим бирга ўйнаган футболчилар орасидан танлайман. Де Росси ва Пьянични танлайман. Пьянич ҳужумкор ярим ҳимоячи ролида бетакрор эди. «Ювентус»да уни нега ҳимоячилар олдида қўйишганини тушунмайман. Бу унинг кучли томонларидан жуда ғалати фойдаланиш», — дея Наингголан сўзларини fcinter1908.it келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Наингголан «Рома»да 2014 йилдан 2018 йилгачa тўп сурган.