Джикия вакили «Анталяспор»ни тарк этиш гапларига муносабат билдирди

Ҳимоячи Георгий Джикиянинг вакили Владимир Кузьмичёв футболчининг «Анталяспор»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кузьмичёвнинг айтишича, у тарқалган “инсайд”га жиддий муносабат билдирмаган, чунки айрим манбалар “босилиш кўрсаткичини ошириш учун уйдирмаларни ёзади”.

Вакилдан Джикия фаолиятини Туркияда давом эттиришни режалаштирмоқдами, деган савол ҳам берилди. «Ҳозирча Георгийни ҳаммаси қониқтиряпти. У жамоада ҳам, умумий муҳитда ҳам ўзини қулай ҳис қиляпти. Георгий томонидан клубни тарк этиш истаги аниқ бўлмаган», — дея Кузьмичёвнинг сўзларини келтиради «Матч ТВ».

Шунингдек, 32 ёшли футболчининг вакили клуб томонидан ҳам эҳтимолий трансфер бўйича ҳеч қандай сигнал бўлмаганини таъкидлади.

Читайте на сайте