Гвардиола Ҳоландга "ҳордиқ чиқариш" тақдим этмоқчи экани маълум бўлди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Нюкасл»га қарши Лига Кубоги яримфиналининг биринчи ўйинидан сўнг Эрлинг Холанднинг ҳолатини муҳокама қилди. Ушбу учрашувда «шаҳарликлар» 2:0 ҳисобида ғалаба қозондилар, аммо Ҳоланд самарали ҳаракатлар амалга ошира олмади.
Гвардиола матбуот анжуманида шундай деди:
“Умид қиламан, Мармуш тез орада қайтади ва биз Ҳоландга ҳордиқ бера оламиз. Эрлинг жуда қаттиқ чарчаган!”
25 ёшли Эрлинг Ҳоланд мавсумда барча мусобақаларда 29 та ўйинда 26 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. Унинг голли фаоллиги жамоа учун жуда муҳим, лекин Гвардиола шуни таъкидладики, Ҳоландга ҳордиқ бериш зарур, чунки у жуда кўп юкламани ўз зиммасига олишга мажбур бўлмоқда.
Шу билан бирга, «Сити»нинг яна бир муҳим футболчиси, Мисрлик Омар Мармуш Африка Кубогида иштирокини давом эттирмоқда. Бугун, 17 январь куни, у Миср терма жамоаси билан Сенегалга қарши ярим финалда майдонга тушади. Бу футболчи яқин кунларда «Сити»га ёрдам беришга тайёр бўлиши кутилмоқда.