Аргентинанинг «Килмес» клуби стадионни янгилашда мухлислардан ёрдам сўради

«Килмес» Аргентинадаги энг қадимий клублардан бири ҳисобланади: жамоа 1887 йилда ташкил этилган ва йиллар давомида катта мухлислар армиясини тўплаган. Бироқ ҳозир клуб оғир даврни бошдан кечирмоқда ва айнан шу пайтда ишқибозлар кўмагига муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш режасини эълон қилди, аммо одатдагидек маблағ йиғиш йўлини танламади. Мухлисларга пул ўтказиш эмас, балки стадионга келиб, белгиланган вазифаларни бажариш орқали бевосита жисмоний меҳнат билан ёрдам бериш таклиф қилинди.

Жанубий яримшарда ёзнинг жазирама иссиғига қарамай, «Килмес» мухлислири чақириққа фаол жавоб берди ва стадионни янгилаш ишларида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Читайте на сайте