Балогун «Гавр»га қарши ўйин олдидан қатъий огоҳлантирди
«Монако» ҳужумчиси Фоларин Балогун Лига 1нинг 19-турида «Гавр»га қарши бўладиган учрашув арафасида жамоанинг кайфияти ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Форварднинг айтишича, моноколиклар бугунги рақибни ҳурмат қилади, бироқ сафарда ҳам фақат ғалаба ва уч очко учун майдонга тушмоқчи.
«Жуда жисмонан кучли жамоага қарши оғир ўйин бўлади. Биз хотиржам ўтириб, фақат «Реал»га қарши ўтган ўйинни ўйлаб ҳам қолишимиз мумкин, лекин бу бизга ёрдам бермайди», — дея Балогуннинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.
Эслатиб ўтамиз, ҳафта ўртасида «Монако» Чемпионлар лигасида Мадриднинг «Реал» клубидан 1:6 ҳисобида йирик мағлубиятга учраган эди.
18 турдан сўнг «Монако» 23 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. «Гавр» — «Монако» баҳси 24-январ куни рақиб майдонида бўлиб ўтади ва 23:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.