Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиёда яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқич 6-турида сафардa «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада урилди: японлар сафида ҳимоячи Ҳаято Араки аниқ зарба билан ғалабани таъминлади. Бу натижа Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан кейин «Шанхай Шенхуа» 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғариб, 3-поғонага кўтарилди.

Читайте на сайте