«Килмесс» стадиони учун мухлислардан амалий ёрдам сўради
Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири саналадиган «Килмесс» 1887 йилда ташкил топган ва йиллар давомида катта мухлислар армиясини тўплаган. Бироқ ҳозир клуб оғир даврни бошдан кечирмоқда ва тарафдорлар кўмагига муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш режасини эълон қилар экан, одатдаги хайрия йиғиш йўлидан бормади. Аксинча, мухлисларга стадионга келиб, жисмоний меҳнат қилиб, реконструкция ишлари бўйича турли вазифаларни бажариш таклиф қилинди.
Жанубий яримшарда ёзнинг жазирама иссиғига қарамай, мухлислар бу чақириқни илиқ қабул қилди ва кўнгилли равишда ишларга қўшилди.