Борнмутдаги мағлубиятда «Ливерпуль»нинг энг омадсиз тўрт футболчиси
«Ливерпуль» икки ойдан буён илк бор ютқазди. Ноябр охирида ПСВ «Энфилд»да 4:1 ҳисобида сенсация қилганидан кейин «қизиллар» 13 ўйин давомида мағлуб бўлмаганди. Аммо Борнмут сафарида 3:2 натижаси билан серия якунланди, АПЛдаги кетма-кет дуранглар ҳам тўхтади. Арне Слот жамоаси учун бу кеча ёқимсиз хотирага айланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда «Ливерпуль» сафида кўпроқ кўзга ташланган футболчи Доминик Собослай бўлди. Бироқ бир қатор етакчилар ўз даражасини кўрсата олмади ва рақибга ишни анча енгиллаштириб берди.
Борнмут – Ливерпуль баҳсида энг кўп танқидга сабаб бўлган тўрт футболчи ҳақида қисқача тўхталамиз.
Муҳаммад Салоҳ – 4,0.Африка Кубогидан кейинги қайтиш Салоҳ учун жуда хира ўтди. Ҳимоячилар, айниқса Сенеси, уни тўпдан осон “узиб” қўйди: у барча 6 та яккакурашда ютқазди. Икки бор дриблингга кириб, тўпни йўқотди, 7 та узатмаси (навбатси) манзилга бормади. Ўйинни кескинлаштира олмади, стандартдаги вазиятдан берилган пас эса умумий таассуротни ўзгартирмади.
Алиссон – 4,0.Одатда ишончли бўладиган дарвозабон бу сафар суст кўринди: эпизодларга кеч реакция, ҳал қилувчи сэйвлар деярли йўқ. Узоқ масофадан йўлланган зарбалардан кейин икки марта оддий сэйв қилди, холос. Дарвозага йўл олган бошқа зарбалар голга айланди. Энг оғриқлиси — якунда тўпнинг қайтишини нотўғри баҳолаб, сўнгги сонияларда Адлига ғалаба голини уриб кетиш имконини берди.
Милош Керкез – 3,0.Биринчи бўлимда «Ливерпуль» ҳимояси умуман титради, лекин танаффусдан кейин айнан Керкез алмаштирилди. Бу мантиқан кўринди: у Хименеснинг тезланишларига кўп бор улгурмай қолди. Ҳиллнинг узатмасидан кейинги эпизодда ҳам рақиб уни гавдаси билан суриб чиқариб, гол урди. Ҳужумга қўшилишларда ҳам фойда бера олмади: икки марта дриблинг қилиб, иккала сафар ҳам тўпни йўқотди.
Виржил ван Дейк – 3,0.Бурчакдан гол ургани албатта қайд этилади, аммо ҳимоядаги асосий вазифаларини бу ўйинда тўлиқ бажара олмади. Яккакурашларда суст, «Борнмут»нинг кам сонли ҳужумларида ҳам хавфли вазиятлар пайдо бўлишига йўл қўйди. Биринчи гол эпизодида тўпга тепаман деб, ҳавони “кесди” ва ҳужумга йўл очилиб кетди. Учрашув охирида ҳам саросима сезилди: Адли ғалаба голини урган вазиятда етарлича қатъият кўрсата олмади. Ван Дейк даражасидаги футболчидан одатда бундан кўпроғи кутиллади.