Игор Дивеев Подолски, Швайнштайгер ва Озил билан суратни кўрсатди

«Зенит» ва Россия терма жамоаси ҳимоячиси Игор Дивеев архивдан қизиқарли суратни улашди. Унда у 10 ёш пайтида Германия терма жамоаси футболчилари ёнида тушган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кадрда Лукас Подолски, Бастиан Швайнштайгер ҳамда Месут Озил аниқ кўринади.

Ушбу фото 2010 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Россия — Германия учрашуви олдидан олинган. Ўша пайтда ёш Дивеев футболчилар билан бирга майдонга чиқиб борган.

«Терма жамоамиз билан биринчи марта майдонга чиқишим! Тўғри, Подолски, Швайнштайгер ва Озил билан бирга», — деб ёзди Дивеев.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йил октябрида «Лужники»да бўлиб ўтган ўйинда Россия Германияга 0:1 ҳисобида ютқазган, ягона гол муаллифи Мирослав Клозе бўлган.

Читайте на сайте