Магуайр «Арсенал» устидан ғалабани ажойиб чиқиш деб баҳолади

Англия Премьер-лигасида «Манчестер Юнайтед» сафардa «Арсенал»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг жамоа ҳимоячиси Гарри Магуайр ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Магуайрнинг айтишича, «Манчестер Сити» устидан қозонилган ғалабадан кейин футболчилар бундай йирик ўйинларга алоҳида руҳий тайёргарлик билан чиқишини яхши тушунишган. Унинг таъкидлашича, бу сафар «Юнайтед» аввалги муваффақият тасодиф эмаслигини исботлаши керак эди.

Ҳимоячи «Арсенал» мавсум давомида жуда яхши ўйнаётганини эслатиб, етакчи майдонида ўйнаш қанчалик қийинлигини қайд этди. Магуайр сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборилганига қарамай, барибир ғалабани илиб кетиш «Юнайтед» учун жуда катта натижа бўлганини айтди.

Учрашувдан кейин «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Читайте на сайте