Марсело Брозович мавсум якунида «Ал-Наср»ни тарк этади

Ярим ҳимоячи Марсело Брозович «Ал-Наср»даги фаолиятини якунлаш арафасида турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

365Scores Arabic хабарига кўра, Саудия клуби 33 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Хорватиялик футболчи эса келишув бўйича силжиш бўлмагани сабаб норозилигини билдирган ва агентига Европада давом этиш учун янги вариантларни кўриб чиқишни топширган.

Брозович 2023 йилда «Интер»дан «Ал-Наср»га 15 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 22 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та ассист қайд этди.

Читайте на сайте