Францияда ҳам мундиални бойкот қилиш эҳтимоли бор

Аввалроқ АҚШда ўтадиган жаҳон чемпионати айрим “прогрессив Европа мамлакатлари” томонидан бойкот қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик. Бу борада энг кўп гаплар Германиядан янграмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Вазиятга Франция спорт вазири Марина Феррарининг ҳам муносабати бўлди. Унинг айтишича, ҳозирча Францияда бундай ният йўқ, чунки турнир жуда муҳим. Шунга қарамай, вазир вазият қандай ўзгаришини кузатиб боришларини ва ҳеч нарсани истисно қилмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11 июнда старт олади ва бир вақтнинг ўзида уч мамлакат — АҚШ, Мексика ҳамда Канадада ўтказилади. Франция терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпионати финалчиси ҳисобланади.

Читайте на сайте