Флик «Барселона» январда бошқа трансфер қилмаслигини айтди

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клубнинг қишки трансфер бозоридаги режаларига тўхталди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Январ ойида каталонияликлар таркибини қанот ҳимоячиси Жоау Канселу билан тўлдирди — футболчи Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубидан мавсум охиригача ижарага олинди. Фликнинг сўзларига кўра, бу қишдаги сўнгги қўшилиш бўлиб қолади.

«Реал Оведо» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин потенциал кучайтиришлар ҳақида саволга жавоб берган Флик: «Бу ойда энди бошқа ҳеч кимни таркибга қўша олмаймиз», — деди.

21 турдан сўнг «Барселона» Ла Лига жадвалида 52 очко билан пешқадам. Каталонияликлар Мадриднинг «Реал» жамоасини бир очкога ортда қолдирмоқда.

Читайте на сайте