Флик «Барселона» қишки трансферда бошқа футболчи олмайди
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клубнинг трансфер бозоридаги режаларига аниқлик киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Каталонияликлар январ ойида таркибни Жоау Канcелу билан кучайтирди: қанот ҳимоячиси Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубидан мавсум охиригача ижарага олинди. Фликнинг сўзларига кўра, бу қишдаги сўнгги қўшилиш бўлиб қолади.
«Реал Овьедо» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин мутахассис эҳтимолий янги трансферлар ҳақида сўралганда: «Бу ойда энди ҳеч кимни имзолай олмаймиз», — дея жавоб берди.
21 турдан сўнг «Барселона» Ла Лига жадвалида 52 очко билан пешқадам бўлиб турибди ва Мадриддаги «Реал»ни бир очкога ортда қолдирмоқда.