Opta superкомпьютери МЮнинг Чемпионлар лигасига чиқиш имконини баҳолади

Майкл Каррик қўл остидаги дастлабки икки учрашувда ғалаба қозонган «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигаси жадвалида тўртинчи поғонага кўтарилди. «Қизил иблислар» кетма-кет иккита кучли рақиб — «Манчестер Сити»ни 2:0, «Арсенал»ни эса 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Opta суперкомпьютери ҳисоб-китобига кўра, мавсум якунида «МЮ»нинг Чемпионлар лигаси йўлланмаси бериладиган зонага кириш эҳтимоли ҳозир 21,7 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткич ҳали ҳам «Челси» ва «Ливерпул»никидан паст, шунингдек, очколар бўйича анча олдинда бораётган «Астон Вилла», «Манчестер Сити» ҳамда «Арсенал» билан таққослаганда янада пастроқ.

Премьер-лиганинг 24-турида Каррик жамоаси ўз майдонида «Фулҳем»ни қабул қилади. Учрашув келаси якшанба, 1-февраль куни бўлиб ўтади.

Читайте на сайте