Бруну Фернандеш топ лигаларда 10 ассистга етган иккинчи футболчи

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш АПЛнинг жорий мавсумида 10 та голли узатма кўрсаткичига чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик футболчи юбилей ассистини якшанба куни «Арсенал»га қарши ўйинда расмийлаштирди. Учрашув «қизил иблислар»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Жорий мавсумда Европанинг беш етакчи лигасида 10 ва ундан кўп ассист қайд этган футболчилар рўйхатида Фернандеш иккинчи бўлиб турибди. Аввалроқ бундай натижага фақат «Бавария» вакили Майкл Олисе эришган — француз футболчисининг Бундеслигадаги ассистлари сони ҳозир 14 та.

Ассистлар рейтингида учинчи ўрин ҳам «Бавария» футболчиси Луис Диасга тегишли (9 та). Кейинги поғонада эса «Барселона» вингери Ламин Ямал 8 та голли узатма билан бормоқда.

Читайте на сайте