Слуцкийнинг жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги учрашувни ҳам очкосиз якунлади. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафардa «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Баҳсдаги ягона гол 78-дақиқада урилди — мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани амалга оширди. Бу мағлубият «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи ютқазиш бўлди.

Олти турдан кейин Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди.

Читайте на сайте