Спаллетти «Ювентус» ҳужумчиси Йилдизни бегона сайёралик деб атади
«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти яна бир бор жамоа ҳужумчиси Кенан Йилдизнинг ўйинидан қойил қолганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
20 ёшли футболчи А Сериянинг 22-турида «Наполи»га қарши учрашувда (3:0) «қари синьора»нинг йирик ғалабасига ҳисса қўшиб, гол урди.
«Йилдиз оддий футболчи эмас — у гўё бегона сайёралик. Баъзан атайлаб ниманидир хато қилади, шунда одамлар уни оддий инсон деб ўйлаши мумкин», — деди Спаллетти DAZN билан суҳбатда.
Туркиялик ёш юлдуз жорий мавсумда Италия чемпионатида 21 ўйинда 8 та гол ва 4 та ассист қайд этган.
Турнир жадвалида «Ювентус» 42 очко билан бешинчи ўринда бормоқда, «Наполи» эса 43 очко билан тўртинчи поғонани эгаллаб турибди.