Карпин Головинга берган маслаҳатларини ҳазил ва киноя деб атади

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головинга «Реал»га қарши ўйин олдидан маслаҳат бергани ҳақидаги постига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, 20 январ куни «Монако» Чемпионлар лигасида Мадридда «Реал»га 1:6 ҳисобида йирик мағлуб бўлганди. Учрашув арафасида Карпин россиялик футболчи билан тушган суратни жойлаб, унга бир нечта тавсиялар берганини айтганди.

«Головиннинг ўйинини стадионда кўрдим, афсуски, муваффақиятсиз кечди. Мен берган маслаҳатлар — ҳазил ва киноя, холос. Мен унга нима ҳам деб маслаҳат бера олардим? Бунинг учун мураббийлар штаби бор», — дея Карпиннинг сўзларини «Чемпионат» келтиради.

Головин жорий мавсум Франция Лига 1 мусобақасида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Читайте на сайте