Глеб Ганчаренкога Беларусьни Европага олиб чиқиш қийин дейди

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Глеб Беларусь терма жамоасининг Виктор Ганчаренко қўл остидаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Глебнинг айтишича, Ганчаренкога Беларусьни Европа чемпионатига олиб чиқиш осон бўлмайди. У терма жамоа ва клубни бошқариш мутлақо бошқа-бошқа иш эканини таъкидлаб, янги вазифада Виктор Михайлович қандай уддалашини вақт кўрсатишини «RB Sport»га айтиб ўтди.

Шу билан бирга, собиқ футболчи ҳар қандай шароитда ҳам жамоа ва мураббийни қўллаб-қувватлашини билдирди. Унинг умиди — Ганчаренко билан Беларусь термаси олдинга қадам ташлайди.

Эслатиб ўтамиз, белорусликлар ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионатига йўлланма ола олмади.

Читайте на сайте