Эндрик Лига 1да асрнинг энг ёш хет-трикчиларидан бири бўлди

"Лион" ҳужумчиси Эндрик, Мадриднинг "Реал" клубидан ижара асосида келган футболчи, "Мец"га қарши баҳсда хет-трик қайд этиб, жамоасининг 5:2 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бразилиялик футболчи 11 ва 45-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди, 87-дақиқада эса пеналтитан аниқ зарба йўллаб, учрашувдаги якуний ҳисобни расмийлаштирди. Madrid Zone маълумотига кўра, Эндрик 19 ёш 188 кунлигида 21-аср бошидан буён Лига 1да хет-трик урган энг ёш футболчилар рўйхатида 4-ўринга чиқди. Ундан юқорида Жереми Менез (17 ёш 260 кун), Килиан Мбаппе (18 ёш 53 кун) ва Усмон Дембеле (18 ёш 296 кун) қайд этилган.

Январ бошида "Реал"дан "Лион"га келганидан бери Эндрик учта ўйинда 4 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Читайте на сайте