«Манчестер Сити» Бундеслигадаги ёш юлдузни кузатмоқда
«RB Лейпциг»нинг қанот ҳужумчиси Ян Диоманде «Манчестер Сити» радарига тушди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, «RB Лейпциг» 19 ёшли иқтидор эгаси учун 100 миллион евро сўрамоқда. Клубнинг мақсади — трансфер бўйича янги рекорд ўрнатиш. Ҳозирча «RB Лейпциг» тарихидаги энг йирик сотув — 88 миллион еврога «Манчестер Сити»га йўл олган Йошко Гвардиол трансфери.
Диоманде жорий мавсум барча мусобақаларни ҳисобга олганда 19 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврoни ташкил этади.