Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пьеро натижасини такрорлади
Кенан Йилдиз «Ювентус» сафида «Наполи» дарвозасига киритилган учта голдан бирига муаллифлик қилди. Бироқ учрашув Лучано Спаллетти бошқарувидаги жамоанинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди — 3:0. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Opta маълумотига кўра, 20 ёшли туркиялик ҳужумчи ғалаба учун уч очко бериладиган даврда А Сериянинг битта мавсуми доирасида «Наполи»га қарши ҳар икки ўйинда ҳам «Ювентус» сафида гол ура олган атиги бешинчи футболчига айланди. Бунгача бuni Криштиану Роналду (2019/20), Алессандро Дел Пьеро (2000/01), Дарко Ковачевич (2000/01) ва Фабрицио Раванелли (1994/95) амалга оширган.
Жорий мавсумда Кенан Йилдизнинг Италия чемпионатидаги ҳисобида 8 та гол бор, шунингдек у жамоадошларига 4 бор голли узатма ҳам берган.