Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» яна очкосиз қолди
Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Хитой клуби умумий босқич 6-турида сафардa «Санфречче Хирошима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: японияликлар сафида ҳимоячи Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Бу натижа «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Санфречче Хирошима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди.