Кроос «Реал» мухлислари учун «Эл Класико» жуда муҳимлигини айтди

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос мухлислар учун «Барселона»га қарши ўйинлар натижаси ҳаддан ташқари катта аҳамият касб этишини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Крооснинг фикрича, агар «Реал» ишқибози мавсум якунида чемпион бўлиш ёки совринсиз қолса-да, иккала «Эл Класико»да ҳам ғалаба қозониш ўртасида танлов қилиши керак бўлса, у қайси вариантни танлашини олдиндан айтиш қийин. «Ҳатто, ростини айтсам, у иккала “Эл Класико”ни ютишни афзал кўриши мумкинлигидан хавотирдаман», — дея Крооснинг сўзларини келтиради The Touchline.

Ла Лиганинг биринчи даврасида «Реал» «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Иккинчи даврадаги учрашув май ойида «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади.

Ҳозирда «Барселона» Ла Лигада пешқадам, «Реал» эса икки очко ортда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Испания Суперкубоги финалида «Барселона» «Реал»ни 3:2 ҳисобида енгган эди.

Читайте на сайте