«Мец» ва «Лион» ўйини олдидан полиция ити ҳалок бўлди
Франция чемпионатининг 19-турида «Мец» омадсиз кеча ўтказди: жамоа Паулу Фонсека бошқарувидаги «Лион»га 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ учрашув олдидан ундан ҳам қайғули хабар тарқалди. Ўйин арафасида мухлислар гуруҳлари ўртасида юз берган тўқнашувлар вақтида «Дино» лақабли полиция хизматиданги овчарка нобуд бўлди. Derbyderbyderby.it маълумотига кўра, беш ёшли ит вазиятдаги кучли стресс таъсирида ҳалок бўлган.
«Мец» шаҳар полиция департаменти бу воқеа юзасидан алоҳида баёнот эълон қилиб, хизматдоши вафотини худди инсон йўқотилгандек чуқур қайғу билан тилга олди.