Массимо Орландо Лука Модрични ажойиб футболчи деб атади
"Милан"нинг собиқ футболчиси Массимо Орландо тажрибали Лука Модричнинг ўйинини яна бир бор юқори баҳолади. Ветеран ярим ҳимоячи "Реал"даги оқ либосдан "россонерилар" сафидаги 14-рақамли футболкага ўтганидан кейин ҳам юқори даражасини намоён этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Орландонинг фикрича, Модрич чинакам чемпион: у тактик жиҳатдан жуда ақлли, майдондаги вазиятнинг барча мураккаб томонларини тез илғайди ва доимо тўғри позицияни танлайди. "Рома"га қарши учрашувда эса у бир неча бор жамоани қутқариб қолгани таъкидланди.
"Милан" навбатдаги турда "Болонья" билан 3-февраль куни баҳс олиб боради.