Роналду «Ал-Наср» ғалабасидан сўнг қисқа баёнот берди

Саудия Арабистони Про-лигаси доирасидаги душанба кунги баҳсда «Ал-Наср» «Ал-Таавун»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан кейин Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда жамоа ғалабасига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик ҳужумчи бу сафар гол ура олмади, бироқ натижадан мамнунлигини яширмади. «Қадам-бақадам. Мақсадимизга тўлиқ диққат!» — деб ёзди Роналду.

Ушбу уч очко «Ал-Наср»ни турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарди. Жамоа пешқадам «Ал-Ҳилол»дан ҳозирча беш очко ортда қолмоқда.

Маълумот учун, 5-февраль куни Роналду 41 ёшга тўлди. Юлдуз футболчининг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунигача мўлжалланган.

Читайте на сайте