«Барселона» чап қанот ҳимоячиси бўйича келишувга эришди
«Барселона» чап қанот ҳимоячиси трансферини якунлашга яқин. Фабритсио Романо хабарига кўра, каталонияликлар сафини уругвайлик Патрисио Пасифико тўлдиради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
19 ёшли футболчи «Defensor Sporting»дан ижара асосида олинади. Битимда 1,8 миллион евро ва бонуслар эвазига сотиб олиш опцияси кўзда тутилади, айрим шартлар бажарилса, бу банд мажбурий харидга айланиши мумкин.
Қайд этилишича, Пасифико дастлаб «Барселона B» таркибида ўйнашни бошлайди.
«Барселона»нинг асосий жамоаси навбатдаги учрашувини 28 январ куни «Копенгаген»га қарши Чемпионлар лигасида ўтказади.