Роналдусиз ғалаба ва етакчиликни икки эмоджи билан нишонлади

Криштиану Роналду бош мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» сардорсиз ҳам ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Шу тариқа «Ал-Наср» бешта ўйинда бешта ғалаба билан гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўлланма олди.

Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда жамоасининг пешқадам сифатида навбатдаги босқичга чиққан ҳақидаги хабарни репост қилди ва унга икки эмоджи — олов ҳамда қарсаклар белгисини қўшиб қўйди.

40 ёшли Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси бўйича 2027 йилнинг ўрталаригача клубда қолиши кўзда тутилган.

Читайте на сайте