Мастантуоно Арбелоа билан «Реал» мақсадларига эришишига ишонади

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Франко Мастантуоно жамоанинг янги бош мураббийи Алваро Арбелоа ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентиналик футболчи Арбелоа унга ишонаётганини айтиб, мураббийлар штаби қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик изҳор этди. Мастантуононинг таъкидлашича, Арбелоа кучли мутахассис ва унинг қўл остида «Реал» белгиланган вазифаларни бажаришга қодир.

Мастантуоно «қироллик клуби» сафига ўтган ёзда «Ривер Плейт»дан келиб қўшилганди. У «Реал» билан 2031 йил ёзигача мўлжалланган шартномани имзолаган.

Жорий мавсумда Франко 21 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди.

Читайте на сайте