Роналду «Ал Наср» ғалабасидан сўнг баёнот берди

Саудия Арабистони Про-лигасининг душанба кунги учрашувида «Ал Наср» «Ал Таавун»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувдан кейин Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа изоҳ қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик ҳужумчи бу сафар гол ура олмади, бироқ жамоанинг ғалабасидан мамнунлигини яширмади. «Қадам-бақадам. Мақсадимизга тўлиқ диққат!» — дея ёзди Роналду.

Ушбу уч очко «Ал Наср»ни турнир жадвалида иккинчи ўринга олиб чиқди. Жамоа пешқадам «Ал Ҳилол»дан ҳозирча беш очко ортда бормоқда.

Маълумот учун, 5 февраль куни Роналду 41 ёшни қарши олади. Унинг «Ал Наср» билан шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунига қадар амал қилади.

Читайте на сайте