Камп Ноу таъмиридан кейин ҳам танқидлар кучайди
Испания чемпионати доирасида «Барселона»нинг «Овьедо»га қарши сўнгги уй учрашувида телекамералар тез-тез трибуналарни кўрсатди: ёмғир пайтида мухлислар ўриндиқларда очиқ соябон остида ўтиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда бу ҳолат кескин баҳоланмоқда. Сабаби — аренани реконструкция қилишга 800 миллион евро сарфланди, «Барселона» эса бир неча йил стадиондан фойдалана олмади. Шунга қарамай, ёмғир ёғганда томдан сув ўтиши мухлислар норозилигига сабаб бўляпти.
Эслатиб ўтамиз, «Камп Ноу» 1957 йилда қурилган ва УЕФАнинг энг нуфузли тўртинчи тоифасига киради. Стадион Европа ва жаҳон чемпионатлари ўйинларига, шунингдек 1992 йилги Олимпиада футбол мусобақасига мезбонлик қилган, финал баҳси ҳам шу ерда ўтказилган.