Генич «Арсенал» стандартлари рақибларга босим ўтказмоқда

Машҳур шарҳловчи Константин Генич жорий мавсумда Лондоннинг «Арсенал» жамоаси стандарт вазиятлардан қандай унумли фойдаланаётганини юқори баҳолади. Микел Артета бошчилигидаги жамоа бурчак тўплари ва жарима зарбаларидан тез-тез хавфли вазиятлар яратмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Геничнинг айтишича, рақиблар бу жиҳатга қанча тайёрланмасин, барибир «канонирлар» ўз имконини топмоқда. «Арсенал»нинг стандартларига қарши режалар тузилади, лекин рақибларда аллақачон психологик “комплекс” пайдо бўлаяпти: “ҳаммани ёпдикми?” деб ўйлашади, барибир гол ўтиб кетади», — деди у «Komment.Shou» YouTube каналида.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» сўнгги учрашувда ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Бугунги ҳолатга кўра, «канонирлар» 50 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Читайте на сайте