Садио Мане «Ан-Наср» сафида учрашувнинг энг яхшиси бўлди
«Ан-Наср»нинг сенегаллик юлдузи Садио Мане Саудия Арабистони чемпионатининг 18-турида «Ат-Таавун»га қарши ўйинда майдонга тушди ва жамоасига 1:0 ҳисобидаги ғалабада ёрдам берди. Учрашув якунига кўра, Мане беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу Мане учун Африка Кубоги — 2025даги ғалабадан кейин «Ан-Наср» либосида ўтказилган илк ўйин бўлди. Турнир финалида Сенегал терма жамоаси Марокашни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритганди.
Жорий мавсумда 33 ёшли футболчи Саудия чемпионатида 10 та ўйинда қатнашди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 4 та голли узатма бор.