Россия терма жамоаси мартда икки шаҳарда ўйнайди

Россия терма жамоаси март ойининг охирида икки ўртоқлик учрашувини ўтказади. Беллашувлар Санкт-Петербург ва Краснодар шаҳарларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Дастлабки ўйин 27 март, жума куни Санкт-Петербургда ташкил этилади. 31 мартда эса Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Краснодарга йўл олади.

«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, бу учрашувлардаги рақиблар кейинроқ эълон қилинади.

Аввалроқ РФУ раҳбари Александр Дюков эҳтимолий рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари бўйича музокаралар аллақачон бошланганини билдирганди.

Шунингдек, унинг айтишича, тақвим терма жамоанинг халқаро майдонга қайтиши эҳтимоли инобатга олиниб тузилмоқда. Бироқ амалдаги санкциялар узайтирилиши мумкин бўлган сценарий ҳам кўзда тутилган.

Читайте на сайте