Аргентинанинг қадимий клуби стадионни қайта қуриш учун фанларни чақирди

Аргентинанинг энг қадимий жамоаларидан бири саналадиган “Килмес” 1887 йилда ташкил топган ва йиллар давомида катта мухлислар армиясини тўплаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ ҳозир клуб қийин даврни бошдан кечирмоқда. Шу сабаб раҳбарият стадионни янгилаш режасини эълон қилиб, ёрдам сўраб тўғридан-тўғри мухлисларга мурожаат қилди.

Гап одатдагидек маблағ йиғиш ҳақида эмас: клуб фанларга стадионга келиб, қурилиш ва қайта жиҳозлаш ишлари бўйича топшириқларни жисмонан бажаришни таклиф қилди.

Жанубий яримшарда жазирама ёз бўлишига қарамай, мухлислар бу чақириққа ижобий муносабат билдириб, ёрдам беришга тайёрлигини кўрсатди.

Читайте на сайте