«Реал» Эндрикнинг келажаги бўйича аниқ қарор чиқарди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик ҳозирда «Лион»да ижара асосида ўйнамоқда ва у ерда ўзини ёрқин кўрсатяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

19 ёшли бразилиялик француз жамоаси сафида учта учрашувда 4 та гол урди, 1 та ассист ҳам қайд этди. Лига 1 доирасида «Метс»га қарши баҳсда эса Эндрик хет-трик муаллифи бўлди.

Журналист Фабритсио Романо хабарига кўра, «Реал»нинг позицияси қатъий: клуб футболчига ҳануз ишонади ва у Мадридга қайтгач ўзини асосий таркибда кўрсатиш имконига эга бўлади. «Лион» ижарани узайтиришга уриниши мумкин, бироқ «қироллик клуби» раҳбарияти истиқболли ҳужумчини қайтаришни режалаштирмоқда.

Эндрикнинг испан гранди билан шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача амал қилади.

Читайте на сайте