Пол Скоулз Гарри Магуайрнинг характерини юксак баҳолади

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз жамоа марказий ҳимоячиси Гарри Магуайр ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

32 ёшли футболчи Майкл Каррик даврида асосий таркибга қайтиб, "қизил иблислар"нинг "Манчестер Сити" устидан 2:0 ва "Арсенал"га қарши 3:2 ҳисобидаги ғалабаларида жамоага ёрдам берди.

Скоулзнинг таъкидлашича, аввалги вазиятини инобатга олганда, Магуайр майдонда кучли характер намоён этди. У ҳатто ўз мухлислари томонидан ҳам танқид қилингани фонида босимга бардош бера олганини алоҳида қайд этди.

"Унинг майдонда қандай курашаётганидан жуда мамнунман. Ҳатто яна ёшаргандек кўринмоқда: энергия бор, иштиёқи баланд", — дея Скоулзнинг сўзларини UtdDistrict келтирди.

1 февраль, якшанба куни "МЮ" ўз майдонида "Фулҳэм"ни қабул қилади.

Читайте на сайте