Киву Зелинскийни фантастик футболчи деб атади
"Интер" бош мураббийи Кристиан Киву жамоа ярим ҳимоячиси Пётр Зелинскийнинг сўнгги учрашувлардаги ҳаракатларини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кивуннг таъкидлашича, Зелинский ўз ўйинидан мамнун бўлиши керак, мураббийлар штаби ҳам бундан рози. Мутахассис полшалик футболчини ажойиб сифатлари билан ажралиб турадиган фантастик ижрочи дея атади. Шунингдек, у Зелинский ўзига унча мос бўлмаган позицияда ҳам жамоага максимал даражада фойда келтириш учун бор кучини бераётганини қайд этди. Киву футболчининг формаси янада ошиб боришини ва яқин ўйинларда у муҳим роль ўйнашини билдирди.
Жорий мавсумда 31 ёшли Зелинский барча мусобақаларда 28 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.
28 январ куни "Интер" Чемпионлар лигаси 8-тур доирасида сафарда Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.